<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><author>Равшан Хизиров</author>
<title>Куйиб адо бўларди (анъанавий)</title>
<lyrics>[V1]
 Куйиб адо бўлардим
 Мен дўзаҳнинг ўтида,
 Қандай яшаб юрибман
 Ер юзини бетида.
 Ўлим борлигин билдим
 Ҳар бир гуноҳ кетида
 Абадий ҳаёт берган
 Шукурки Масиҳим бор!
 У кутади сизни ҳам
 Бўлиб доим интизор!

[V2]
 Оддий ёлғон сўзлаган
 Кирмас экан жаннатга,
 Ким Худосиз яшаса
 Қолар аниқ лаънатга.
 Худони Ўғли мени
 Тўлдирди марҳаматга
 Абадий ҳаёт берган
 Шукурки Масиҳим бор!
 У кутади сизни ҳам
 Бўлиб доим интизор!

[V3]
 Одам атодан келган
 Гуноҳни жавоби йўқ,
 Масиҳсиз не қилмагин
 Билгинки савоби йўқ.
 Муқаддас қон ювмаса
 Босган қадамингдир чўғ
 Абадий ҳаёт берган
 Шукурки Масиҳим бор!
 У кутади сизни ҳам
 Бўлиб доим интизор!

[V4]
 Солиҳ йўқдир Масиҳсиз
 Ҳамма гуноҳ қаърида
 Борар жойи ҳам аниқ
 Оловли кўл жарида
 Не қилмагин Масиҳсиз
 Бил, жаннатдан нарида
 Абадий ҳаёт берган
 Шукурки Масиҳим бор!
 У кутади сизни ҳам
 Бўлиб доим интизор!

[V5]
 Имон билан кирасан
 Худонинг ҳузурига,
 Исода бурканасан
 Худованднинг нурига.
 Кечирим бор Исода
 Қалбингни узурига
 Абадий ҳаёт берган
 Шукурки Масиҳим бор!
 У кутади сизни ҳам
 Бўлиб доим интизор!

[V6]
 Одам Атодан келган
 Гуноҳнинг жавоби йўқ,
 Масиҳсиз не қилмагин
 Англадим савоби йўқ.
 Шайтонга алданиб дўст
 Яқинингга урма дўқ
 Абадий ҳаёт берган
 Шукурки Масиҳим бор!
 У кутади сизни ҳам
 Бўлиб доим интизор!

[V7]
 Ҳамд айтаман бетиним
 Қутқарувчи Худога,
 Мен учун қурбон бўлган
 Нажоткорим Исога.
 Муқаддас Руҳга раҳмат
 Етаклайди зиёга
 Абадий ҳаёт берган
 Шукурки Масиҳим бор!
 У кутади Сизни ҳам
 Бўлиб доим интизор!</lyrics>
</song>